Линклар

Афғонистоннинг шарқидаги Қунар вилоятида жойлашган АҚШ ҳарбий базаси ўққа тутилган районга бугун АҚШ авиацияси ҳаводан зарба берди.


Талафотлар тўғрисида хабарлар йўқ. АҚШ ҳарбийлари бу минтақада жон сақлаб қолган толибларни излаш бўйича амалиётларини давом эттирмоқдалар.
Кеча Кобулда Афғон полицияси кимёвий моддалар омборини топди. Омбор илгари Саудия Арабистонининг Ал Вафо нодавлат ташкилоти ваколатхонаси жойлашган бинодан топилди. Кимёвий моддалар экспертизага юборилди.
АлВафо ташкилоти АҚШ расмийлари томонидан Усама бин Ладиннинг Ал Қоида гуруҳи билан алоқадорликда гумон қилинган ташкилотлар рўйҳатига киритилган.
XS
SM
MD
LG