Линклар

logo-print

Россия Панкиси дарасига яқинда амалга оширилган ҳаво хужумига алоқаси йўқлигини такидламоқда.


Россия Мудофаа вазирининг матбуот котиби Николай Дерябин бугун Интерфакс ахборот агентлигига берган баёнотида, Грузия ҳудуди Россия авиацияси томонидан бомбардировка қилинди, деган гапни инкор этди.
Расмий Тбилиси терроризмга қарши курашиш ўрнига сиёсий ўйинлар билан шуғулланмоқда, деди Дерябин жумладан.
Панкиси дарасига қилинган ҳаво хужумлари оқибатида тинч аҳолидан бир неча киши нобуд бўлди. Грузия расмийлари ҳаво хужумини Россия авиацияси амалга оширганини такидламоқдалар.
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Россия Грузия чегарасидаги кузатувчилари ҳам Панкиси дарасини бомбардимон қилган самолётлар Россия томондан учиб келганлигига гувоҳлик бердилар.
АҚШ Грузия ҳудудининг бомбардировка қилиниши муносабати билан ташвишланиш билдирди. Вашингтонга кўра, Россиянинг ҳаракатлари Кавказдаги кескинликни кучайтиради.
XS
SM
MD
LG