Линклар

Грузия Панкиси дарасидаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида бу ерга ички қўшинларини киритди.


ИТАР ТАСС ахборт агентлиги хабарига кўра, Панкиси дараси жойлашган Ахмет районига Грузия Ички ишлар вазири Коба Нарчемашвили келган. У ўтказиладиган амалиётларни шахсан назорат қилмоқчи.
Грузия расмийлари Россия Грузия чегарасининг Ингушетия қисмида бедарак йўқолган россиялик икки чегарачини излашда ҳам иштирок этмоқдалар. Бедарак йўқолганлардан ташқари 8 нафар чегарачи нобуд бўлгани аниқланган. Уларнинг жасади кеча топилди.
Россия Федерал чегара хизматига кўра, чегарачиларга қарши хужумни Грузия ҳудудида жойлашиб олган чечен қуролли гуруҳлари уюштирган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG