Линклар

Бугун Пхеньянда Япония ва Шимолий Корея ўртасида олий дипломатик даражада сўзлашувлар бошланди.


Икки кун давом этадиган мазкур учрашувдан мақсад - бу икки давлат ўртасида дипломатик алоқаларни йўлга қўйиш юзасидан ўтказиладиган музокараларга тайёргарлик кўришдир.
Бундай маслаҳатлашувлар икки йилдан буён ўтказилмаётган эди.
Шимолий Корея Япониядан Корея ярим оролини 1910 йилдан 1945 йилгача оккупация қилганини тан олишни талаб қилмоқда.
Токиони 1970 йилдан 1980 йилгача Шимолий Корея томонидан ўғирлаб кетилган 11 япон фуқаросининг тақдири қизиқтирмоқда. Токиога кўра, бу фуқаролар Шимолий Корея разведкачиларини япон тили ва урф одатларига ўргатиш учун ўғирланган.
XS
SM
MD
LG