Линклар

Озарбайжон конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар кеча бўлиб ўтган референдумда қабул қилинди, деб хабар берди референдумнинг расмий ахборот маркази.


Расмий маълумотларга кўра, конституциянинг ўзгартирилиши учун сайловчиларнинг 97 фойизи розилик берган, 2,7 фойизи эса қарши овоз берган.

Бу маълумотлар сайлов бюллетенларининг қарийб 90 фойизи кўриб чиқилганидан сўнг ёйинланди.

Овоз беришнинг сўнгги натижалари референдумдан узоғи билан 5 кун ўтгач эълон қилинади.

Озарбайжонда ўтказилган референдум тафсилотлари билан дастуримиз давомида танишишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG