Линклар

Исроил ҳарбийлари бугун эрталаб Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Рамаллоҳ шаҳри яқинида террористик фаолият билан шуғулланганликда гумон қилинган беш фаластинликни қўлга олди.


Яна беш фаластинлик Ғарбий соҳилдаги бошқа жойларда қўлга олинди.

Шанба куни Женин шаҳрида "Ал-Ақса мазлумлари бригадаси" гуруҳи аъзоси бўлган бир фаластинлик ўлдирилди, яна бир киши Исроил ҳарбийлари иблан бўлган отишма пайтида жароҳатланди.

Наблус шаҳрида бўлиб ўтган тўқнашувларда 7 фаластинлик яраланди.

Жума куни Исроил Фаластин ерларидан ўз ҳарбийларини босқичма-босқич олиб чиқишни тўхтатди. Буни Исроил томони фаластинликларнинг хужумлари кўпайгани билан изоҳламоқда. Исроил қўмондонлиги террористларга қарши кескин чоралар кўрилган тақдирдагина ҳарбийларни Фаластин ҳудудидан олиб чиқажаги тўғрисида шанба куни яна бир бор баёнот берди.
XS
SM
MD
LG