Линклар

Ҳиндистоннинг Кашмир штатида бугун мусулмон экстремистларининг ҳужумлари натижасида тўрт одам ўлган ва уч одам жароҳатланган.


Полициянинг маълумотларига кўра, исломий жангарилар гуруҳи маҳаллий маъмурият вакилининг уйига бостириб унинг бутун оиласини отиб ташлаган.
Ҳодиса юзасидан ҳозирча ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Аммо расмийларнинг фикрига кўра, ҳужум Покистонда жойлашган “Лашкари тойиба” гуруҳи томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.
Биргина сўнгги ҳафта давомида, Кашмирдаги Ҳиндистон қўшинлари Покистондан Кашмирга ўтган 20 га яқин мусулмон экстремистини ўлдиришган.
Шарҳловчиларнинг фикрига кўра, сепаратчилик фаолятининг авж олиши, Кашмир парламенти сайловларига тайëргарлик бораëтгани билан боғлиқ. Сепаратчилар сайловларни бойкот қилишга чақиришмоқда.
XS
SM
MD
LG