Линклар

Ироқ ташқи ишлар вазири Нажи Сабри бугун Пекинда Хитой раҳбарияти билан БМТ қурол-аслаҳалар назоратчиларининг Ироққа қайтарилиши масаласини муҳокама қилмоқда.


Хитой БМТ Ҳавфсизлик Кенгашининг доимий азоларидан биридир. Расмий Пекин Боғдодни бир неча бор, 1991 йилда жорий этилган санкцияларнинг ечилиши йўлида илк қадам ташлаш учун мамлакатга ҳарбий назоратчиларни киритишга чақирган.
Шу йил август ойида Сабри БМТ бош котиби Кофи Аннанга мактуб йўллаб, комиссия раҳбари Ханс Бликсни музокаралар ўтказиш учун Боғдодга таклиф қилган эди. Бироқ Аннан ҳарбий назоратчилар Ироқдаги фаолиятларини қайта бошлашлари зарурлигини таъкидлаб, Боғдод томонидан бу масалада ҳеч қандай шартлар қўйилмаслиги кераклигини айтган.
АҚШ ларининг фикрига кўра Боғдод оммавий қирғин қуролларини яратиш дастурларини ҳанузгача давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG