Линклар

Бугун Тошкентда Ўзбекистон ҳукумат органлари ҳодимлари деб тахмин қилинаётган одамлар Адлия вазирлиги биноси олдида ҳукуматдаги коррупция ва ҳуқуқ-тартибот органларидаги қонунбузарчиликларга нисбатан норозилик билдириб, намойиш уюштирган беш кишини ҳибсга олганлар.


Гувоҳларнинг айтишларича, фуқаролар кийимида бўлган кишилар беш намойишчини рақамсиз машиналарга ўтқизиб, номаълум йўналишда олиб кетганлар.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакиллари бўлмиш намойишчилар Президент Ислом Каримовни инсон ҳуқуқларини поймол қилиш ҳолларини тўхтатишга даъват этувчи шиорлар билан чиққанлар.
Милиция расмийлари эса ҳеч ким ҳибсга олинмагани, аксинча, улар зўравонликсиз намойишларни тўхтатмаслик ҳақида буйруқ олганларини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG