Линклар

Афғонистон ҳукумати вазирлари бугун Покистон пойтахти Исломободда Покистон расмийлари билан учрашиб, терроризмга қарши ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.


Хабарларга кўра, икки давлат ҳукуматлари терроризмни тўхтатиш, террорчилар деб гумон қилаётганларни ҳибсга олиш, шу билан бирга наркотиклар савдосига жалб этилганларга қарши курашишда ҳамкорлик қилишга келишиб олганлар.
Покистон ички ишлар вазири Мойнуддин Хайдар Афғонистон вазирларига полиция ва хавфсизлик органлари учун трейнинлар ташкил этишда ёрдам таклиф қилди.
Афғонистон ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла эса икки томонлама музокаралар “жуда яхши ва конструктив” ўтганини таъкидлар экан, муҳокама этилганлар жумласидан хавфсизлик, маҳбуслар, қочқинлар ва контрабанда масалаларини айтиб ўтди.
Афғон-покистон учрашуви кеча бошланган эди. Бугун Афғонистон делегациясининг Покистон президенти Первез Мушарраф қабулида бўлиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG