Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш бугун Техасдаги ранчосида Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчиси, шаҳзода Бандар билан аксил-террор кампания, Ироқ ҳамда Исроил –Фаластин масалаларини муҳокама этади.


Саудия расмий ахборот агентлигининг хабарларига кўра, ўтган кеча Жорж Буш Саудия Арабистони шаҳзодаси Абдулла билан телефон орқали суҳбатлашиб, бугунги учрашув ҳақида келишиб олган. Суҳбат давомида Буш АҚШ ва Саудия ўртасидаги алоқалар мустаҳкам ва узоқ тарихга эгалигини таъкидлаб ўтган.
Саудия Арабистони АҚШнинг Ироққа қарши ҳужумларига қарши чиққан, бу эса икки давлат ўртасидаги муносабатларни бироз таранглаштирган эди.
XS
SM
MD
LG