Линклар

Қирғизистон президенти Асқар Акаев Конституциявий кенгаш таъсис этиш ҳақида қарор қабул қилди.


Янги кенгашнинг мамлакат конституциясига ижроия ҳокимиятнинг салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақдаги тавсиялар ишлаб чиқиши кўзда тутилган.
Акаевнинг кечаги телевизион чиқишига кўра, янги кенгашга парламентнинг икки палатасини ташкил этувчи барча сиёсий партиялар вакиллари билан биргаликда бошқа сиёсий партиялар етакчилари, ноҳукумат ташкилотлар ва жамоатчилик гуруҳлари намоёндалари ҳамда қонуншунослар киритилиши керак.
Акаевнинг таъкидлашича, сўнгги 11 йил давомида Қирғизистондаги вазият ўзгарган, конституция эса замон талабларига жавоб бериши лозим.
Мухолифат гуруҳлари янги кенгаш таъсис этиш ҳақдаги қарорни турлича қаршиладилар. Эл мухолифат партияси лидери Мелис Эшимканов қарорни қўллаб-қувватлаганини билдирди. Коммунист партияси раҳбари Абсамат Масалиев эса кенгаш ҳақидаги қарорга қарши чиқди.
Акаев бошчилигидаги 38 аъзолик кенгашнинг биринчи йиғини 4 сентябрда бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG