Линклар

logo-print

Бугун Йоханнесбургда БМТ томонидан ташкил этилган Ер саммитининг иккинчи куни бўлиб ўтди.


Тараққиёт масаласига қаратилган муҳокамаларда асосий эътибор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган йўллар билан кўпайтиришга қаратилди.
Саммит бошланишидан олдин эълон қилинган хабарномада БМТ деҳқончилик ерларининг кенгайиши экологияга ўрмонларнинг камайиши, чўл майдонинг кенгайиши, ичимлик сувдан нотўғри фойдаланиш ҳолларининг кўпайиши каби таҳликалар тўғдириши мумкин, деган фикр билдирган.
Саммит иштирокчилари, шунингдек, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, ҳусусан фермерларга ажратиладиган субсидиялар масаласини муҳокама қилмоқдалар. Жаҳон банки вакиллари кеча ҳукуматларга мурожаат қилиб, фермерларга берилаётган субсидияларни камайтириб, иқтисодий рақобат учун шароитлар яратишга даъват этди.
XS
SM
MD
LG