Линклар

Покистон маҳкамасининг бугун бир аёлни зўрлаганлик айби билан суд қилинаётган 14 киши устидан ишни тугатиб, ҳукм чиқариши кутилаётган эди.


Сўнгги хабарларга кўра, судья буни шанбагача кечиктирган.
22 июн куни Пунжаб вилоятининг Мирвали қишлоғида анъанавий маҳкама ҳисобланадиган гуруҳнинг 10 вакили қолган 4 кишига бир аёлни зўрлаш керак, деб кўрсатма берган, 4 одам эса кўрсатмани бажарган. Бу ҳодиса аёлларнинг жамиятдаги аҳволига жамоатчилик эътиборини тортди. Ҳодиса матбуотда кенг ёритилди.
Хавфсизлик сабабларидан келиб чиққан ҳолда маҳкама жараёнини Пунжабнинг Дера Ғозий Хон шаҳридаги аксил-террор судида ўтказишга қарор қилинди.
XS
SM
MD
LG