Линклар

Дунё давлатларида коррупция қанчалар кенг тарқалгани масаласи билан шуғулланувчи “Транспаранси Интернэшнл” нодавлат ташкилоти бугун ўзининг навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилди.


Ушбу ҳисобот дунёнинг 102та давлатида олиб борилган текшириш асосида ҳозирланган. Унда коррупция таг-томири билан йўқ қилинган давлатга энг юқори яъни 10 балл берилган. Текшириш ўтказилган давлатларнинг 70 фоизи беш баллдан кам баҳо олган.
Россия, Ўзбекистон, Грузия, Украина, Қозоғистон, Молдова ва Озарбайжон – уч баллдан кам баҳо олган давлатлар қаторига киради.
“Транспаранси Интернэшнл” ҳисоботига кўра Финляндия қарийб 10 балл баҳо олиб, коррупция энг кам учрайдиган давлат мақомини олган. Рўйҳатда Финляндиядан кейинги ўринларни Дания ва Янги Зеландия эгаллаган. АҚШ эса 16 ўринни эгаллаган. Рўйҳатнинг энг қуйи қисмини Бангладеш ва Нигерия эгаллаган.
XS
SM
MD
LG