Линклар

logo-print

АҚШнинг Афғонистон ва Марказий Осиёдаги қўшинлари қўмондони генерал Томми Фрэнкс АҚШ Туркманистон билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришга умид қилаётганини айтди.


Фрэнкс сешанба куни Ашҳободда Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов билан учрашиб, Афғонистонга инсонийлик ёрдами етказишда кўмаклашгани учун миннатдорлик билдирди.
ИТАР ТАСС ахборот агентлиги билдиришича, Томми Франкс АҚШ Туркманистонга технология етказиб беришга, чегарачиларни тайёргарликдан ўтказиш ва наркотикларнинг яширинча ташилишига қарши курашни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG