Линклар

Бугун Софияда Болгария бош вазири ўринбосари Костадин Паскалев ва Эроннинг уй-жой ишлари ва шаҳар жойларини тараққий эттириш бўйича вазири Али Абдул Ализода икки мамлакат ўртасида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилдилар.


Болгария расмий ахборот агентлиги БТА хабарига кўра, Болгария, Туркия ва Руминия орқали Эрондан Словакиягача газ қувури ëтқизиш хақидаги таклиф кўриб чиқилган.
Паскалев ва Ализода Эроннинг 18та шаҳрида Болгария компаниялари иштирокида қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.
Расмийларнинг Болгария ва Эрон компанияларига ўз юртлари ва ташқи мамлакатларда қўшма корхоналарга иштирок этишига руҳсат берувчи бир шартнома имзолашлари кутилади.
Эрон вазирининг айтишига қараганда, бундай лойиҳаларни Афғонистонда ва Марказий Осиë давлатларида ҳам амалга ошириш мумкин.
XS
SM
MD
LG