Линклар

Бугун Германия федерал прокурори Кэй Немнинг айтишига қараганда, терговчилар “Ал-Қоида” террор тармоғининг Гамбургдаги аъзолари 11 сентябр куни АҚШга қарши содир этилган терактларни 2 йил олдин режалагани тўғрисида далиллар топган.


Кеча Германияда маррокашлик Мунир Эл Мотасодиқ 11 сентябр терактларига алоқаси борлигида ва террорист ташкилотига аъзо бўлганида айбланди.
Терговчиларнинг айтишларича, у Гамбургда 11 сентябр ҳужумалрини содир қилганида гумон этилган 3 киши, шу жумладан, терактни уюштиришда асосий рол ўйганида шубҳа қилинган Муҳаммад Атта билан бир уйда яшаган.
Германия прокурорининг айтишига кўра, Гамбургда гумонли шахслар 1999 октябр ойида АҚШга ҳужум қилишни режалашга бошлаганлар ва 6 ойдан кейин нишон хақида қарор берганлар.
XS
SM
MD
LG