Линклар

logo-print

Америка газетасининг БМТ ҳисоботи лойиҳасига таяниб билдиришича, “Ал-Қоида” террор тармоғи ўз амалиëтларини молия билан таъминлаш учун ҳали ҳам миллионлаб долларни қўлга киритиш имкониятларига эга.


“Вашингтон пост” газетасининг “Ал-Қоида” бўйича БМТ мониторинг гуруҳи томонидан тайëрланган лойиҳага асосланиб маълум қилишига кўра, мазкур террор тармоғи Усама бин Ладеннинг ҳусусий мерос пулларидан, шунингдек, сармоялардан ва ҳайрия ташкилотларидан ўзлаштирилган жамғармалардан фойдаланишда давом этмоқда.
Лойиҳада ëзилишича, “Ал-Қоида” гуруҳини бундай жамғармалардан маҳрум қилиш учун олиб борилаëтган халқаро кампания қониқарли натижаларни бермаяпти. Ўтган 8 ой мобайнида фақат тахминан 10 миллион долларлик жамғарма “Ал-Қоида” тармоғига ўтишига йўл қўйилмаган.
Айни лойиҳада яна қайд этилишича, шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Осиëда “Ал-Қоида” ни молиявий томондан қўллаб қувватловчилар тармоқ учун камида 30 миллион доллар қимматида сармоя тўплашга эришган ва бундан ҳусусий донорлар “Ал-Қоида” тармоғига ҳар йили 16 миллион доллар беришмоқда.
БМТ ҳисоботи келаси ҳафтада расман эълон қилиниши кутилади.
XS
SM
MD
LG