Линклар

Бугун Покистон президенти Парвез Мушаррафнинг айтишига қараганда, АҚШнинг Ироққа ҳужум қилиши Исломий дунë бўйлаб қаттиқ норозиликларга сабаб бўлади.


ББС радиосига интерьвю берган Мушарраф, АҚШ ҳужуми мусулмонларни янада ғазаблантиришини айтди. У, агар Ироқ ҳужумга учраса, Покистонда исломий жангарилар сафи кенгайишини башорат қилди.
БМТ бош котиби Кофи Аннан ҳам АҚШни Ироққа ҳужум қилмасликка чақирди. Аннан Саддам Ҳусайн ҳукуматини Ироқда ядровий, биологик ва кимëвий қуроллар бор-йўқлигини текшириш учун БМТ инспекторларига мамлакатга қайта боришлари учун кўндириш ҳаракатлари давом эттирилишига тарафдор эканини айтди.
АҚШ Ироқни таъқиқланган оммавий қирғин қуролларини қайта ишлаб чиқаришга уринаëтганида айблаб, Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан четлаштиришга чақирди.
Бугун Белгия ташқи ишлар вазири Луис Мишелнинг айтишига кўра, агар расмий Бағдод БМТ инспекторларини қабул қилишни рад этаверса, Европа иттифоқининг Ироққа ҳужум қилинишига қаршилик кўрсатиши қийинлашади.
XS
SM
MD
LG