Линклар

logo-print

Жумага ўтар кечаси АҚШнинг жанговор учқичлари Ироқнинг жанубий қисмидаги учиш таъқиқланган зонада жойлашган нишонларга қарши ҳужум уюштирди.


Бу сўнгги икки ҳафта ичида Ироқдаги нишонларга қарши уюштирилган саккизинчи ҳаво ҳужуми ҳисобланади.
АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги баёнотига кўра, зонада патрул парвозини амалга ошираётган АҚШ ва Британия учқичлари “Ер-ҳаво” русумидаги ракеталар билан ўққа тутилган. Баёнотда яна билдирилишича, АҚШ учқичлари ҳарбий радар системасини бомбардимон қилган ва бешикаст минтақани тарк этган.
XS
SM
MD
LG