Линклар

Шведция полицияси Британияга учиб кетаётган самолётни олиб қочишга уринганида айбланган шахс террорчи гуруҳларга алоқадор эканини аниқлашга уринмоқда.


Келиб чиқиши тунислик бўлган 29 ёшдаги Швеция фуқароси юки орасидан қурол топилганидан кейин кеча Стокголм ташқарисидаги Вастерас аэропортида қўлга олинди. Унга самолётни олиб қочишга уринганлик ва қурол билан боғлиқ айбловлар қўйилиши мумкин. Полицияга асосланиб тарқатилган хабарларда, у юки орасида қурол бўлганини рад этган. Ройтер ахборот агентлигининг билдиришича, ўша шахсни сўроқ қилишда Британиянинг террорчиликка қарши курашиш мутахассислар Швециялик ҳамкасбларига қўшилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG