Линклар

Ироқ АҚШнинг эҳтимолий ҳужумига қарши халқаро ëрдам олиш ҳаракатларини давом эттирар экан, бугун Москвада Ироқ ташқи ишлар вазири Нажи Сабри россиялик ҳамкасби Игор Иванов билан учрашди.


Музокаралардан кейин Интерфакс ахборот агентлигининг Иванов айтганларига асосланиб билдиришича, Россия Ироққа ҳужум қилинишига қаршидир ва Ироққа қарши куч қўлланиши бўронга ечим топилишини қийинлаштиради, шунингдек Форс кўрфази ва Яқин Шарқда вазият янада кескинлашишига олиб келади, деб ҳисоблайди.
Иванов Ироқни халқаро қурол аслаҳа инспекторларини қайта қабул қилишга чақириб, бу БМТнинг Ироққа қарши жорий этган савдо санкциясини бекор қилиш учун қўйилган шарт эканини ҳам эслатиб ўтди.
Бугун Ироқ парламенти раисининг ўринбосари Ҳамид Рашид ал-Рави эртага Бағдодда Араб парламент иттифоқининг учрашуви бошланишини эълон қилди. Мазкур иттифоқ 18 араб давлатининг парламент аъзоларидан ташкил топган. Ал-Равининг айтишича, делегатлар Американинг Ироққа ҳужум қилиш таҳдидига қарши ягона позиция қабул қилиш устида ишлайдилар.
XS
SM
MD
LG