Линклар

Бугун Грузия президенти Эдуард Шеварднадзенинг айтишига қараганда, ҳукумат кучлари Панкиси дарасида вазиятни тўлиқ назорат қилмоқда.


Россиянинг даъво қилишига кўра, Чеченистонга чегарадош бўлган мазкур ҳудудда юзлаб чечен жангчиси жойлашиб олган.
Давлат бошқарувидан чиққан Панкиси дарасида Тбилиси назоратини қайта тиклаш учун 25 август куни ички ишлар вазирлигининг бир минг аскари шу ҳудудга кирди.
Грузия хавфсизлик кучлари ҳозирга қадар Панкиси дарасида 5 нафар жиноятчини ва террорчиликка алоқаси борлигида гумон этилган бир арабни ушлагани билдирилди.
Москва Панкиси дараси чечен жангчиларининг маконига айланганини даъво қилаëтганига қарамай, Грузия хавфсизлик кучлари биронта ҳам чечен жангчисига дуч келгани йўқ.
Россия Панкиси дарасида олиб борилаëтган хавфсизлик амалиëти ҳусусида шубҳаланиш билдириб, чечен жангчилари мазкур амалиëт бошланишидан олдин хабардор этилганини даъво қилди.
Бугун Россия парламентининг юқори палатаси, федерал кенгаш раиси Сергеи Миронов, Грузия чечен жангчилари масаласини якка ўзи ҳал этаолишига ишонмаслигини яна такрорлади.
Чечен жангчилари Панкиси дарасидан бир база сифатида фойдаланаëтганини рад этган расмий Тбилиси, Москванинг Панкисида қўшма хавфсизлик амалиëти ўтказиш хақидаги таклифини қабул қилмади.
XS
SM
MD
LG