Линклар

logo-print

Бугун Жанубий Африка республикасининг Йоханесбург шаҳрида ўтказилаëтган халқаро саммитда чиқиш қилган БМТ бош котиби Кофи Аннан жаҳон лидерларини қашшоқликни тугатиш ва табиатни муҳофаза қилиш ишларида етакчилик қилишга чақирди.


Унинг айтишига кўра, бугун жанубий Африка мамлакатларида 13 миллион киши очарчиликдан нобуд бўлиш хавфи остида қолган.
Конференция мезбони, Жанубий Африка республикаси президенти Табо Мбеки ҳам ўз чиқишида шундай чақириқда бўлиб, агар ушбу умум жаҳон саммити мувофақиятсизликка учраса буни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини таъкидлади.
Бир ҳафта олдин бошланган 10 кунлик конференциядан кўзланган мақсад 1992 йилги Рио саммитида берилган ваъдаларни амалга ошириш тўғрисидаги режани қабул қилишдан иборат.
Конференция иштирокчилари иқлим ўзгариши, савдо ва санитария соҳалари бўйича келишувларга эришдилар аммо ҳозирча бошқа муҳим масалаларда жумладан энергия соҳаси бўйича аниқ бир қарорга келганлари йўқ.
XS
SM
MD
LG