Линклар

Бугун Афғонистондаги халқаро тинчлик ўрнатувчи кучлар матбуот вакили, майор Жемес Келэнинг айтишича, пойтахт Кобулда содир этилган портлаш устидан текширув ишлари олиб борилмоқда.


Кеча Кобулнинг жануби ғарбий қисмида халқаро кучларга қарашли 2 та машина ўтиб кетаëтганида йўл чеккасида портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида бир афғонистонлик ҳалок бўлди ва бошқа киши, шу жумладан, британиялик бир аскар яраланди.
Майор Жемес Келэнинг айтишига қараганда, мазкур портлашда Кобулдаги халқаро кучлар нишонга олинганга ўхшайди.
Кеча тунда Хост шаҳрида юз берган бошқа бир воқеада, коалиция кучларига қарши 3 та ракета отилди. АҚШ ҳарбий матбуот вакилининг айтишича, бу ҳужумда 5 нафар афғонистонлик яраланган.
XS
SM
MD
LG