Линклар

Бугун Хитойда Шимолий Корея фуқароларининг бир гуруҳи Германиянинг Пекиндаги элчихонасига бостириб кириб, сиёсий бошпана сўрашган.


Маълумотларга кўра, уларнинг сони 14-20 нафар экани таҳмин этилмоқда. Воқеа содир бўлиши биланоқ Хитой полицияси элчихона атрофини ўраб олди. Шимолий Корея фуқароларининг Пекиндаги хорижий давлат элчихоналарига сиёсий бошпана сўраб мурожаат этишлари сўнгги пайтларда мунтазам тус олмоқда. Кечанинг ўзида Хитой полицияси Эквадор элчихонасига киришга уринган бир нечта шимолий кореяликни ҳибсга олди. Шу йилнинг ўзида 80га яқин Шимолий Корея фуқароси учинчи давлат орқали Жанубий Кореяга ўтишга мувафақ бўлган.
XS
SM
MD
LG