Линклар

Франция ташқи ишлар вазири Диминик де Вильпен бугун Қобулга ташриф буюрди.


Ташриф давомида Вильпен Афғонистон ўтиш даври ҳукумати раҳбари Ҳомид Карзай, ва бошқа афғон расмийлари билан, шунингдек, мамлакат собиқ қироли Муҳаммад Зоҳир Шох билан учрашади. Сўзлашувлар давомида Афғонистон ҳавфсизлигини таъминлаш ва иқтисодиётини қайта тиклаш масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда. Қобулга кела туриб, Франция ташқи ишлар вазири Тожикистон пойтахти Душнабеда тўхтаб ўтди. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонов билан бўлиб ўтган музокаралар давомида асосан террорчиликка қарши кураш ва бу борада икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Ҳозирга қадар юз нафар француз харбий ҳаво кучлари отряди Тожикистонга жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG