Линклар

logo-print

"Вашингтон пост" газетаси бугун "Ал-Қоида" террорчилик ташкилоти ва Толибон ҳаракати тарафидан яқинда Покистондан Суданга кўп миқдорда олтин жўнатилганини маълум қилди.


Газетанинг америка ва исроил маҳсус хизматлари маълумотларига таяниб ёзишича, олтинлар олдинига кемалар орқали Қарачидан Эрон ва Дубайга, кейин эса у ердан самалётда Суданга олиб ўтилган. Махсус ҳизмат вакилларининг айтишларича, "Ал-Қоида" ва Толибон ҳали ҳам йирик молиявий имкониятларга эга. Жумладан, "Ал-Қоида" Усама бин-Ладин бир неча йил яшаган Судандаги ишбилармон доиралар билан яқин алоқани йўлга қўйгани маълум.
XS
SM
MD
LG