Линклар

Исроил Олий суди фаластин ҳудқуш – террорчилари қариндош-уруғларининг бадарға этилиши қонунга хилоф эмаслигини маълум қилди.


Суд Исроил ҳарбийлари тарафидан мажбурий равишда ғарбий соҳилдан Ғазо минтақасига бадарға этилган уч фаластинлик билан боғлиқ холатни кўриб чиқиб, шундай ҳулосага келди. Исроил расмийларининг таъкидлашларича, бундай чоралар янги террорчилик ҳаракатларини олдини олиш мақсадида қилинмоқда. Ўз навбатида инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлар террорчиларнинг оила-аъзоларини бадарға этиш инсон ҳуқуқларининг қўпол бузулиши эканини айтмоқдалар.
Кеча кечқурун Исроил ҳарбийлари Ғазо минтақасига элитувчи асосий йўлга қўйилган тўсиқларни олиб ташлади. Шундан сўнг Фаластин мухторияти ички ишлар вазири Абдул Раззоқ ал-Яҳё фаластинликларни исроилликларга қарши террорчилик ҳаракатларидан ўзларини тийиб туришга даъват этди. Ал-Яҳё фикрича, ҳар қандай террор ҳозирги пайтда Фаластин мустақиллиги учун сиёсий курашга зиён етказиши мумкин.
XS
SM
MD
LG