Линклар

Исроил буйруқ берганидан кейин, худкуш бомба ҳужумини уюштирганда даъво қилинган фаластинлик жангарининг акаси ва синглиси бугун Ғарбий Соҳилдан Ғазо Секторига кўчирилди.


Интисар ва Кифар Ажурининг адвокати, Исроил ҳарбийлари уларни Ғазо шаҳрига кўчириб келтиргани ва “ёрдам пули” тариқасида ҳар бирига 200 доллардан пул берганини айтди.
Кеча Исроил Олий суди, агар жангариларнинг оила аъзолари ҳавфли деб ҳисобланса уларни бошқа жойга кўчириш мумкинлиги ҳақида қарор чиқарган. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Даниел Тауб, бу Исроил ҳавфсизлигини таъминлашнинг бир йўли эканини айтди.
Халқаро жамоатчилик бу инсон ҳуқуқлари бузилиши эканини айтиб Исроил суди чиқарган қарорни танқид қилди.
XS
SM
MD
LG