Линклар

logo-print

Эрон президенти Муҳаммад Ҳотамий Покистон ва Ҳиндистонни, икки давлат ўртасида юзага келган кескин вазиятни юмшатишга чақирди.


Ҳукуматга қарашли “Эрон” номли газетанинг ёзишича Муҳаммад Ҳотамий Эронга келган Покистон ички ишлар вазири Мўйнуддин Ҳайдар билан учрашуви чоғида Ҳиндисто-Покистон ўртасидаги кескинлик икки мамлакат қолаверса минтақа ривожига салбий таъсир этишини таъкидлаган. Ҳотамий шунингдек, Эрон ва Покистон Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик хукм суришини қўллаб-қувватлаши кераклигини айтган. Ҳайдар, Теҳрон расмийлари билан муносабатни яхшилаш ва кенгайтириш мақсадида беш кунлик ташриф билан Эронга келган.
XS
SM
MD
LG