Линклар

Бугун Афғонистон пойтаҳти Кобул шаҳрида, одамлар билан гавжум жойда машинага ўрнатилган кучли бомба портлади.


Ушбу бомба Ахборот вазирлиги биноси яқинида жойлашган одамлар билан гавжум бозорда портлади. Бунинг натижасида катта талафот кўрилди. Воқеа тафсилотлари аниқ бўлмагани сабабли талафот сони аниқ эмас. Кобул шаҳридаги полиция офицери Рейтер ахборот агентлигига, бомба портлаши натижасида 22 киши қурбон бўлганини айтган. Кейинроқ Кобул полицияси бошлиғи ўринбосари 10дан ортиқ киши ўлганини айтди.
СНН телевидениеси берган хабарда, яраланган кишилар портлаш жойига яқин касалхонага олиб борилгани билдирилган.
XS
SM
MD
LG