Линклар

logo-print

Британия Бош вазири Тони Блейер кабинети аъзоси Робин Кук, шу ҳафта охирида бўладиган АҚШ-Британия расмийлари ўртасидаги учрашув “уруш арафасидаги йиғилиш” эканини рад этди.


Кеча АҚШ президенти Жорж Буш Ироқ солаётган таҳдидни бартараф қилиш борасида АҚШ Конгресси ва Америка иттифоқчиларининг қўллаб-қувватлашига эришишини айтган. Жорж Буш: “Таҳдидни йўқ қилиш борасида, ушбу маъмурият лозим бўлган пайтда Конгресснинг тасдиғини олишга ҳаракат қилади. Айни пайтда, мен Америка иттифоқчилари билан ишлайман”,-деди.
Президент Буш, АҚШ томонидан оммавий қирғин қуролларини қўлга киритишга уринаётганида айбланган Ироқ президенти Саддам Ҳусайнни хокимиятдан ағдаришни ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG