Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш Ироқ президенти Саддам Хусайнни ҳокимиятдан ағдариш ҳусусида дипломатик ҳужумга ўтишга тайёргарлик кўрар экан, Ғарб лидерлари айни масала юзасидан янада қизғин мубоҳаса олиб бордилар.


Британия Бош вазири Тони Блейер, Британия АҚШ билан бўлган ананавий яқинликни сақлаб туриши учун “қон тўкишга” тайёр туриши кераклигини айтди. Блейернинг шанба куни Кэмп Дэвидда АҚШ президенти Буш билан учрашиши белгиланган. Сўзлашувлар чоғида Ироқ масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.
Президент Буш Ироққа қарши ҳарбий ҳаракат бошлаш муҳим экани масаласида бугун кечки пайт Россия, Франция ва Хитой раҳбарлари билан телефон орқали сўзлашиши кутилмоқда.
Айни пайтда Араб лигаси Бош Котиби Амр Муса Европа ва АҚШни Ироққа ҳарбий зарба бермасликка кўндириш учун ўзининг дипломатик миссиясини бошлади.
XS
SM
MD
LG