Линклар

Афғонистон ҳукумати, ўтиш даври хукумати бошлиғи Ҳамид Карзай ҳаётига қарши кеча уюштирилган муваффақиятсиз суиқасд ва пойтаҳт Кобулда машинага ўрнатилган бомба портлатилишига алоқадорликда гумон этилган шахсларни сўроқ қиляпти.


Қўлга олинган икки шахснинг бу ишларга ҳақиқаттан ҳам алоқаси бор ёки йўқлиги хозирча ноаниқ. Афғон расмийлари ушбу хужумлар учун Ал-Қоида террорчилик тармоғини айблади аммо бунинг учун аниқ далиллар келтира олмади. Полиция айтганига кўра, кечаги бомба хужумида 26 киши ўлган ва 150 киши яраланган.
Ҳамид Карзайга қарши уюштирилган суиқасдда яраланган Қандаҳор ҳокими Гул Оға Шерзай, ушбу суиқасд ортида кимлар турганини айтишга ҳали вақт эрта эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG