Линклар

Араб Лигаси Бош котиби Амр Муса Ироқ масаласини муҳокама қилиш учун бугун ўзининг Европа ва АҚШга мўлжалланган сафарини бошлади.


Барча араб давлатлари, оммавий қирғин қуролларини қўлга киритишга уринаётганида айбланган Ироқ президенти Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдариш учун АҚШ етакчилигидаги урушга қарши эканликларини билдирдилар.
Амр Муса дастлаб Милан шаҳрида ўтадиган халқаро анжуманда ва Швецариядаги Давос иқтисодий форумида қатнашади. Шундан сўнг у БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью Йоркка учиб кетади.
АҚШ президенти Жорж Бу келаси ҳафтада БМТ Бош Ассамблеясида Саддам Хусайн масаласини кўтаришини айтган.
XS
SM
MD
LG