Линклар

Эрон ўзининг "ер-ер" янги қанотли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди.


Эроннинг аэронавтика бўйича идораси бошлиғи Аҳмад Воҳидга кўра, синовдан ўтган "Фатех-110" ракетаси нишонга аниқ тегадиган ракеталардан бири. Эрон Россия, Хитой ва Шимолий Корея билан ҳамкорликда ҳар хил радиусли ракеталарни, танк ва қирувчи учқичларни ишлаб чиқаришга киришган. Вашингтон бир неча бор Теҳронни оммавий қирғин қуролларини жорий қилиб, халқаро террорчиларни қўллаб-қувватлаётганликда айблаб келган эди. Бироқ, Эрон расмийлари бу ишлар фақат мудофаа мақсадларини кўзлаб қилинаётганини айтишмоқда. Вашингтон Москва ва Пекинни ҳарбий соҳада Теҳрон билан ҳамкорлик қилмасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG