Линклар

Германия ички ишлар вазири Отто Шилли, террорчликда гумон этилиб хибсга олинган эр-хотинларнинг террорчилик тармоғи билан алоқаси бўлмаганини маълум қилди.


Германиянинг Гейделберг шаҳрида Америка ҳарбий объектларига қарши террорчилик ҳужумларини ҳозирлаётганликда гумон этилиб икки шахс қўлга олинган эди. Германия полициясининг маълум қилишича, келиб чиқиши турк бўлган Усмон Петмезчи ва унинг турмуш ўртоғи Астрид Эйзагур портловчи моддаларни тайёрлашда ишлатиладиган 130 киллограм кимёвий моддани ва бир қанча қўлбола бомбани квартирасида сақлаб келган. Таҳминларга кўра, Гейдельбергдаги америка ҳарбий базаси уларнинг террорчилик ҳаракатлари учун нишон бўлган. Қўлга олинган эр-хотин ҳарбий база яқинидаги супермаркетда ишлаганликлари аниқланди.
XS
SM
MD
LG