Линклар

logo-print

Афғонистон ўтиш даври ҳукумати раҳбари Хомид Карзайга пайшанба куни уюштирилган суиқасдда гумон этилиб, 17 шахс хибсга олинди.


Хибсга олинганларнинг бари Афғонистон хавфсизлик хизмати ходимлари бўлишган.
Карзайнинг таъкидлашича, содир этилган террорчилик ҳаракатлари Афғонистондаги вазиятни издан чиқараолмайди. Унга қарши Қандахорда уюштирилган муваффақиятсиз суиқасд ва Қобулдаги портлашлар аламзада террорчиларнинг иши. Қандахор губернатори Гул Оға Шерзай афғон лидерига уюштирилган суиқасдда толибларни айблади. Қобулда рўй берган кучли портлаш оқибатида жами 25 киши қурбон бўлди. Ҳозирда Афғонистон пойтахтида хафсизлик чоралари кучайтирилган. Шаҳар кўчалари ҳарбий патрул тарафидан қўриқланмоқда. Автомашиналарнинг ҳаракатланиши чекланган.
Ислом ахборот бошқармаси тарқатган хабарга кўра, бугун Афғонистон жанубий-шарқидаги Хост вилоятида маҳаллий этник гуруҳлар ўртасида рўй берган қуролли тўқнашувда камида етти киши қурбон бўлган, йигирмага яқини яраланган. Бироқ, бу хабар мустақил манбаалар тарафидан тасдиқланмади.
XS
SM
MD
LG