Линклар

logo-print

Исроил қўшинлари бугун эрталаб Ғазо минтақасидаги Дейр ал-Балах шаҳрида аксил-террор амалиётларини олиб юбордилар.


Ҳарбий рейдларда 40га яқин танк ва бронетехника иштирок этди. Исроил ҳарбийлари Фаластин полицияси ҳамда хавфсизлик ҳизматига қарашли бинони вақтинча эгаллаб турдилар.
Исроил кучлари Ясир Арафат раҳбарлик қилаётган "Фатх" ташкилоти офиси жойлашган бинони тинтув қилганларида, у ердан портлатиш ускуналарини топганлар. Олиб борилган рейдлар давомида, шунингдек фаластинликларнинг миномёт ва бошқа қўлбола қуроллар ишлаб чиқарадиган тўрт устахонаси фош этилди.
"Рейтер" ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, амлиётлар давомида тўрт нафар фаластинлик, шу жумладан "Ал-Жиҳад ал-Исламий" ташкилотининг маҳаллий раҳбари қўлга олинган. Мазкур ташкилот исроилликларга қарши амалга оширилган бир қатор террорчилик ҳаракатларига жавобгарликни зиммасига олган. Пайшанба куни Ғазо минтақасида қуролланган фаластинликлар тарафидан икки исроил харбийси ўлдирилди ва бир танк портлатилган эди. Бу ҳаракатларга ҳам жавобгарликни фаластин экстремист ташкилотлари зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG