Линклар

Ироқ раҳбари Саддам Хусайинни тахтдан ағдариш масаласи, бугун АҚШ Президенти Жорж Буш ва Буюк Британия Бош вазири Тони Блэйрлар ўртасида бўладиган сўзлашувлар диққат марказида бўлади.


Икки давлат раҳбарлари бир неча дақиқадан сўнг Вашингтон яқинидаги Кэмп Дэвид шаҳарчасида учрашадилар. Кеча Буш ва Блэйр Ироқ масаласини Россия Президенти Владимир Путин ва Франция Президенти Жак Ширақлар билан телефон орқали муҳокама этдилар. Кремл матбуот вакили Громовга кўра, Путин ва Буш ўртасида бўлган телефон мулоқоти давомида Россия раҳбари Ироққа қарши режалаштирилаётган ҳужумлар юзасидан ташвишланиш билдириб, бу ёмон оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирган. Франция Президенти Жак Ширак эса Бағдодга қарши ҳар қандай ҳужум БМТ рухсати билан бўлиши кераклигини айтган. Шунингдек, Жорж Буш Ироқ масаласини Хитой раҳбари Дзян Дзэмин билан ҳам телефон орқали муҳокама этди.
XS
SM
MD
LG