Линклар

logo-print

АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл Лондонда Ясир Арафат фаластинликларнинг қонуний лидери бўлса ҳам, бироқ, у, ўз ваъдалари устидан чиқмади, деди.


Арафат ўз халқига тинчлик олиб келолмади, зўравонлик ва террорга барҳам беролмади, деди Пауэлл. Бироқ, шунга қарамай, айни пайтда фаластинликларнинг аксарияти Арафатни ўзларининг лидери, деб ҳисоблайдилар.

Пауэлл босиб олинган ҳудудлардан Исроил ҳарбийларини чиқиб кетишга чақирди ва яна бир бор АҚШ мустақил Фаластин давлати яратилиши тарафдори эканлигини таъкидлади.

Якшанба куни Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Хеврон шаҳрининг яҳудийлар истиқомат қиладиган қисмида кучли портлаш юз берди. Қурбонлар тўғрисида хабарлар йўқ.

Хеврон шаҳрида 120 минг араб яшайди. Шаҳарнинг яҳудийлар яшайдиган қисмида 600 яҳудий бор.
XS
SM
MD
LG