Линклар

Бугун Киевда бўлиб ўтган мода байрамида Гиннес китобида қайд этилиши мумкин бўлган дунёдаги энг катта костюм намойиш қилинди.


Ўлчамлари уч қаватли уйчалик келадиган бу костюмни украиналик модельер Михаил Воронин тиккан бўлиб, унинг сўзларига кўра, бу кийимни тикиш учун 174 метр газлама, 126 метр астарлик кетган. Гигант костюмга қадалган тугмалар диаметри 35 сантиметрдир.

Дунёдаги энг катта костюмни тикиш билан 26 нафар чевар банд бўлган. Уларнинг ҳаммаси костюм шимининг битта почасига сиғиб кетадилар.
XS
SM
MD
LG