Линклар

logo-print

Афғонистоннинг жануби-шарқидаги Хост вилоятида ер талашиб анчадан буён бир-бирови билан чиқишолмай келаётган икки жамоа ўртасида якшанба куни ҳам тўқнашувлар давом этди.


Маҳаллий аҳолига кўра, 16 киши нобуд бўлди, бир неча ўн киши жароҳат олди, юзлаган оила уйларини ташлаб қочди. Томонлар артиллерия ва ракеталардан фойдаланмоқдалар.

Расмийлар ва маҳаллий оқсоқолларнинг қон тўкилишига барҳам бериш учун қилган ҳаракатлари натижа бермаяпти.

Хост шаҳрида якшанба куни мусиқа ёзувлари билан савдо қилувчи яна бир дўкон портлатиб юборилди. Турли манбалардан олинган хабарларга кўра, 12 киши яраланган. Маҳаллий ҳокимият мазкур терактни толиблар ва "Ал-Қоида" иши, деб эълон қилди. Толиблар даврида мусиқа, кино ва телевидение таъқиқлаб қўйилган эди.

АҚШ ҳарбийлари якшанба куни Хост вилоятида қурол-яроғ омборларини излаш билан банд бўлдилар. "Толибон" ва "Ал-Қоида"га алоқадорликда гумон қилиниб, бир неча киши ҳибсга олинди.
XS
SM
MD
LG