Линклар

Непалда маочи қуролли исёнчиларнинг бош кўтариши оқибатида камида 50 полициячи ўлдирилди, 20га яқини жароҳатланди.


Непал расмийлари вакилининг ахборот агентликларига берган маълумотларига кўра, исёнчилар мамлакат шарқида полиция бўлимига хужум қилганлар. Бу 10 ой давом этган ва август ойининг охирида бекор қилинган фавқулодда вазиятдан сўнг содир этилган энг йирик аксилҳукумат амалиётидир.

Маочи исёнчилар 5 йилдан зиёд вақтдан буён Непал ҳукуматига қарши курашиб келмоқдалар. Бу вақт ичида 4 ярим минг нафарга яқин одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG