Линклар

logo-print

АҚШ ва Буюк Британия Ироқ муаммосини ҳал қилишда халқаро ҳамжамиятнинг кенгмиқёсли қўллаб қувватлашига эришишга интилмоқдалар.


Бу ҳақда АҚШ президенти Жорж Буш ва Буюк Британия бош вазири Тони Блэрлар Вашингтон яқинидаги Кэмп Дэвидда ўтказилган сўзлашувлардан сўнг баёнот бердилар.

Блэрга кўра, иккала томон Саддам Ҳусайн режимига нисбатан ҳамкорликдаги ҳаракатлар стратегияси устида иш олиб бормоқда.

Блэр Бағдоднинг кимёвий ва биологик қуроли борлигини, яқин орада эса ядровий қуролга ҳам эга бўлиши мумкинлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди. Яқин орада Вашингтон ва Лондон бир бировига Ироқнинг оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқариш бўйича иш олиб бораётганлигини исботловчи хужжатларни тақдим этишларини айтди.

Шу куниёқ Франция президенти Жак Ширак ва Германия канцлери Герхард Шрёдерлар агар БМТ Хавфсизлик кенгаши розилик бермаса, АҚШнинг Ироққа қарши ҳарбий амалиётлар бошлашига қарши эканликларини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG