Линклар

Тожик-Афғон чегарасида Россия чегарачилари икки наркотикфурушни отиб ўлдирдилар ва 17 килограмм героинни қўлга олдилар.


Россиянинг Тожикистондаги чегарачилари гуруҳи матбуот хизмати хабарига кўра, чегарачилар наркотикфурушларни чегарани бузиб ўтиш мақсадида Панж дарёсидан ўтаётганларида кўриб қолганлар. Чегара бузувчилар аскарларга қуролли қаршилик кўрсатганлар ва натижада ўлдирилганлар.

Жорий йилда Тожикистон расмийлари ва россиялик чегарачилар томонидан 39 нафар наркокурьер ўлдирилди, 3 ярим тонна гиёҳванд модда, шу жумладан 2 ярим тонна героин мусодара этилди. 700 киши наркотиклар контрабандаси учун қамалди.
XS
SM
MD
LG