Линклар

logo-print

Бугун Афғонистонда марҳум қўмондон Аҳмадшоҳ Масуд учун хотира маросимлари ўтказилди.


Кобулда бўлиб ўтган маросимда Ўтиш даври ҳукуматининг бошлиғи Ҳамид Карзай Масудни ниҳоятда ақлли ва ўз юртига содиқ инсон сифатида хотирлади.
Эслатиб ўтамиз, собиқ Шимол иттифоқи кучлари лидери Аҳмадшоҳ Масуд 2001 йил 9 сентябрида гумон этилган “Ал Қоида” террор гуруҳининг аъзолари ўзларини бомба билан портлатгани оқибатида ҳалок бўлган эди.
Кобулда ўтказилган маросимда вице-президентлар Муҳаммад Қосим ва Неъматулло Шаҳроний, ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла ва бошқа кўплаб расмий вакиллар иштирок этишди.
Мазори Шариф шаҳрида ва Масуд туғилиб ўсган Панжшер водийсида ҳам марҳум қўмондон учун хотира маросимлари ўтказилди.
XS
SM
MD
LG