Линклар

Бугун Афғонистоннинг Хўст шаҳрида қуролли гуруҳ бошлиғи Подшохон Задран кучлари ҳоким Ҳаким Танивал етакчилигидаги ҳукумат қўшинларига қарши яна ҳужум қилишга бошлади.


Задран ëрдамчиси Муҳаммадëрнинг айтишига қараганда, бугун эрталаб Хўст шаҳридан сиқиб чиқарилган Задран кучлари қарши ҳужумга ўтган ва томонлар ўртасида шиддатли жанглар содир бўлмоқда.
Бугун эрталаб Афғон исломий пресс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, кечаги жангларда камида 15 киши ҳалок бўлган ва 51 киши яраланган.
Задран дастлаб Пактиë вилоятининг ҳокими этиб тайинланган эди, аммо шу йил бошида вазифасидан бўшатилди. Ўшандан бери Афғонистоннинг Ўтиш даври ҳукумати бошлиғи Ҳамид Карзайдан норози бўлган Задран ҳукумат кучларига ҳужум қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG